“Торино” мураббийи икки ўйинга дисквалификация қилинди

7 фев 2018, 01:05
“Торино” бош мураббийи Вальтер Мадзарри иккита ўйинга жамоасини бошқара олмайди.

“Сампдория”га қарши беллашувда 56 ёшли мутахасссис бош ҳакам томонидан майдондан четлатилди. Ундан ташқари Мадзарри 5000 евро миқдоридаги жаримага ҳам тортилди.

У жамоасинининг “Удинезе” ва “Ювентус”га қарши беллашувларини захира ўриндиғидан кузата олмайди.


Манба: Football Italia