Италия термаси бош мураббийлиги учун яна бир номзод пайдо бўлди

17 апр 2026, 00:34
Массимилиано Аллегри Италия термасининг янги бош мураббийига айланиши мумкин.

"Corriere dello Sport" маълумотига кўра, Италия футбол федерацияси учун сайловдан кейин айни дамда "Милан"ни бошқараётган мутахассис миллий жамоага таклиф қилиниши кутилмоқда.

Айни дамда Массимилианога "Наполи"дан ҳам қизиқишлар бўлмоқда. Агарда Антонио Конте Италия термаси бош мураббийига айланса, клуб президенти Аурелио Де Лаурентис унинг жойига тажрибали мутахассисни жалб қилиш ниятида.

Ўз навбатида "Милан" ҳозирда бош мураббийликка "Болонья"ни бошқараётган Винченцо Итальянони "мўлжаллаб турибди".


Манба: Corriere dello Sport