"Торино" клуби тарбияланувчиси "Андижон"га ўтиши мумкин
20 янв 08:05
Янгиликлар
"Торино" клуби тарбияланувчиси "Андижон"га ўтиши мумкин
"Андижон" янги мавсумга тайёргарликнинг дастлабки қисмини якунига етказди.
Жамоа аъзолари Тожикистондаги ўқув-машғулотларидан сўнг 22 январь куни Анталияга йўл олади. Жамоанинг Туркиядаги йиғинида бир нечта легионерлар таклиф этилиши кўзда тутилган бўлиб, улардан бири косоволик Алтин Крезиудир. Бу ҳақида сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаров хабар бермоқда. "Торино" клуби тарбияланувчиси ҳисобланган ярим ҳимоячи "Андижон" сафига Албаниянинг "Лачи" жамоасидан келиб қўшилади. 2002 йилда туғилган Крезиу фаолияти давомида "Марибор", "Табор Сезана", "Виртон", "Торино", СПАЛ жамоаларида тўп тепган. Футболчи мураббийларда яхши таассурот қолдирса шартнома имзолаши мумкин.
Трансфермаркет портали унинг нархини 200 минг еврога баҳолаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Роналду дунёнинг машҳур фильмида роль ўйнайди
Фикрлар