

«Ҳа, биз Белотти борасида таклиф олдик, аммо унинг нархи бундан баланд.
Ҳозирча уни ҳеч қаерга қўйиб юбормоқчи эмасмиз, келажакда нима бўлишини кўрамиз. Андреа унга таклиф қилинган пулдан қимматроқ туради», – дейди Петрачи.
23 ёшли футболчининг «Торино» билан шартномаси 2021 йилга қадар тузилган. Белоттининг товон пули 100 миллион евро этиб белгилаб қўйилган.
Бу мавсумда ҳужумчи Италия А сериясида 17та ўйинда 13та гол урди ва 4та голли пас берди.




