Топ-5. Златан 300-голини урди, XXI асрда бунга фақат икки футболчи эришганди

Eldor Akmurzayev
12 дек 2021
А Серия доирасида “Милан” 1:1 ҳисобида “Удинезе” билан дуранг ўйнади.

90+2-дақиқада Златан Ибрагимович рақиб дарвозасини "қайчи" услубида ишғол этди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Бу 40 ёшли шведнинг топ-5 лигаларида урган юбилей 300-голи сифатида қайд этилди. XXI асрда бундай натижага фақатгина икки футболчи эришган – Криштиану Роналду (483) ҳамда Лионель Месси (475).

Эслатиб ўтамиз, Ибра “россонерилар”дан ташқари, “Ювентус”, “Интер”, “Барселона”, ПСЖ ва МЮ шарафини ҳимоя қилган.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Opta