Топ-5 лигалари жорий мавсумида барча мусобақаларда мағлуб бўлмаган битта жамоа қолди

Eldor Akmurzayev
2 ноя 2022, 10:00
Чемпионлар Лигаси 6-турида “Наполи” сафарда 0:2 ҳисобида “Ливерпул”га имкониятни бой берди.

Шу тариқа, неаполликларнинг мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди, аммо шунга қарамай, Лучано Спалетти шогирдлари 1-ўрин билан 1/8 финалга йўл олишди. Бунгача жамоа 15 ғалаба ва 2 та дуранг қайд этиб турганди.

Топ-5 лигалари вакиллари орасида барча мусобақалар мағлуб бўлмаган битта жамоа қолди – ПСЖ. Кристоф Гальтье шогирдлари 19 ўйиннинг 15 тасида зафар қучган ва 4 тасида дуранг ўйнаган.

Эслатиб ўтамиз, парижиклар бугун ЕЧЛ 6-тури доирасида Туринда “Ювентус” билан ўйнайди. 


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sports.ru