

Италия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сандро Тонали давлат прокурори Жузеппе Чине олдида кўрсатма беришга тайёр.
Бу воқеа келаси ҳафтада содир бўлади. "Ньюкасл" футболчиси бу ишни дисквалификация муддати камайиши учун бажаради.
Тонали жавобгарликка тайёрлигини айтмоқчи. Катта эҳтимол билан у футбол ўйинларига пул тикканини айтмочқи.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тонали полицияга ноқонуний платформаларда ноқонуний ўйинлар ўйнаганини тан олган эди.


