

Бу ҳақда "La Gazzetta dello Sport" хабар берди.
23 ёшли италияликнинг сўзларига кўра, у ўзи майдонда бўлганида "Милан" ғалабаларига пул тиккан. Агар Тоналининг сўзлари тасдиқланса, у АПЛдан бир йилга дисквалификация қилиниши мумкин.
12 октябрь куни Тонали ва унинг Италия терма жамоасидаги шериги Николо Заньоло ноқонуний пул тикишда айбланганди. Италия ОАВ Тонали қимор ўйинларига қарамликдан даволанишни режалаштираётгани ҳақида хабар беришди.
Италия терма жамоаси хавбеки 2020 йилдан 2023 йилгача "Милан"да ўйнаган. Ёзда у "Ньюкасл"га кўчиб ўтган эди.



