

Бу “Бавария” ярим ҳимоячиси Томас Мюллер учун ўз фаолиятидаги 26-соврин бўлди. Натижада Мюллер тарихда энг кўп соврин ютган немис футболчилари рўйхатида 1-ўриндаги Бастиан Швайнштайгерга етиб олди. Энди иккала футболчи ҳисобида ҳам бирдек 26 та соврин бор.



