UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  19 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дуне асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  3 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  45 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  21 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8

Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди Янгиликлар

Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди

Мюнхеннинг “Бавария” клуби афсонаси Томас Мюллер профессионал футболчи сифатидаги фаолиятини якунлаётганини маълум қилди.

 "Бу менинг охирги ўйиним бўлди. Яқин кунларда кайфиятим қандай бўлишини кўраман. Мен бу ҳақда аввал ҳам бир неча марта гапирганман. Ҳар бир нарсанинг охири бўлади, ва мен буни қабул қилишим керак. Шу жиҳатдан ҳеч нарса ўзгармади, агар бу дақиқалар мен учун аллақачон етиб келган бўлса ҳам", — деди Мюллер.

Томас Мюллер — "Бавария" тарбияланувчиси. У клуб сафида 2008 йилдан бери ҳаракат қилиб, 750 та ўйинда майдонга тушди. Шу вақт ичида 250 та гол ва 276 та ассист билан жамоага улкан ҳисса қўшди.

У 33 та трофейга эга чиққан: 13 марта Германия чемпиони, 6 марта мамлакат Кубоги соҳиби, 8 марта Суперкубок ғолиби бўлди. Шунингдек, у "Бавария" билан икки марта Чемпионлар лигасини, икки бор Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва УЕФА Суперкубогини ютди.

Мюллер нафақат "Бавария", балки Германия терма жамоаси учун ҳам тўп тепиб, 2014 йилги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика