

"Вақтида Неймарнинг ашаддий мухлиси бўлганимни тан олиш керак. Ўшанда у "Барселона"да тўп тепарди. Бироқ ПСЖда, менимча, у мўъжизасини йўқотди. Аввалги даражасига қайтиш унинг ўзига боғлиқ.
ПСЖ мени ўшандаги клубнинг спорт директори Леонардонинг қарори туфайли таркибдан чиқариб юборди. Сабаби мен шартномамни узайтиришни истамаётгандим. Барчаси менсиз ўтди, жумладан ЕЧЛ финали ҳам, ваҳоланки мен у ерда бўлишга ҳақли эдим.
Шахсан менга Парижни тарк этиш осон бўлмади. Оилам ва ўзимга шаҳар жуда маъқул келганди. Аммо вақт ўтиши билан оиламиз бунга кўникди", – деди kicker"га берган интервьюсида "Боруссия" ҳимоячиси.



