UZ

Сўнгги янгиликлар

00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  0 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  4 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  3 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  19 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  377 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  22 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  37 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  13 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  28 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  409

Тожикистон устози Петр Сегрт: "Ўзбекистон ҳам бизга мухлислик қиляпти" Янгиликлар

Тожикистон устози Петр Сегрт: "Ўзбекистон ҳам бизга мухлислик қиляпти"

Осиё Кубоги 2-тури доирасидаги Тожикистон – Қатар (0:1) учрашувидан кейин тожикистонликлар бош мураббийи Петр Сегрт фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйиндан олдин бизда яхши имконият борлигини билардик. Қатарни табриклайман. Биз имкониятларимиздан фойдаланмаганимиз учун ютқаздик. Қатар эса қайсидир маънода омад эвазига гол уриб кетди.

- Қатарга гол урилган вазиятда омад келди, деб айтдингиз. Ўша ҳолат ҳақида фикрингиз қандай? Ўйин тўхтатилиши керак эди деб ҳисоблайсизми?

- Мен билган қоидалар бўйича ўйин тўхтатилиши керак эди. Балки қоидаларни ўрганиш жараёнида ниманидир ўтказиб юборгандирман. Ўша ҳолатда нима бўлганини ҳамма кўрди. Ҳаммаси ортда қолди. Мағлубиятни қабул қилишим керак.

- Иккита ўйинда ҳам Тожикистон вазиятлар ярата олди, лекин ҳали гол ура олмадингиз...

- Биз гол уриш учун барча ишни қилдик, аммо бу ҳужумчининг иши. Кейинги ўйинда биринчи голимизни уришимизга ишонаман. Мен мураббийман, афсуски, гол уролмайман.

- Ўтган матбуот анжуманида Акрам Афифни қандай тўхтатиш ҳақида сўрагандим. Бугун уни тўхтатиш учун сизга нима халал берди? 

- Рефери халал берди (кулади). Рефери гол урилган вазиятда ўйинчимизнинг йўлини тўсиб қолди. Афиф жуда ажойиб ўйинчи. У каби ўйинчилар жуда камёб. Қатар терма жамоасига омад тилайман. Улар жуда кучли жамоа эканини тан олиш керак.

- Тожикистон имкониятлар яратмоқда, бироқ гол уришнинг имкони бўлмаяпти...

- Ҳар машғулотда шу масала устида ишлаймиз. Аммо ўйинда бутунлай бошқача бўлади. Билмадим, бу тажриба билан боғлиқ бўлса керак. Ҳужумчининг даражаси бу ҳолатда биринчи ўринга чиқади. Биз 10 киши бўлиб ўйнадик ва ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилдик. Бу ҳам кўп нарсани англатади.

- Тожикистон жуда яхши жамоа сифатида кўринди. Муҳими, сизлар футбол ўйнадингиз. Ҳужум қилишга тинимсиз ҳаракат қилдингиз. Бу таҳсинга лойиқ. Саволим шундан иборатки, сиз Жаҳон чемпионатининг катта ўйинларини қабул қилган ушбу стадионда бугунгидек муносиб тарзда ўйин ўтказишни аввалроқ тасаввур қилганмидингиз?

- Биласизми, биз Осиё Кубогида биринчи марта иштирок этяпмиз. Тожикистон унчалик катта мамлакат эмас, аммо бизнинг мақсадларимиз юқори. Биз Қатардек чиройли мамлакатда кўпроқ қолишни истаймиз. Қатар мусобақани жуда зўр ўтказмоқда. Ҳаммаси аъло даражада. Бир неча йиллардан сўнг шу шароитда катта бўлган ёшлар вояга етишади ва Қатар футболида катта ўзгариш қилишади.

- Мен Ўзбекистонданман. Бугун Тожикистон ажойиб ҳаракат қилди. Мағлуб бўлганингизга қарамай, сизда кейинги босқичга чиқиш учун ажойиб имконият бор. Тожикистон ўз тарихида илк бор Осиё Кубоги плей-офф босқичига чиқиши мумкин. Шу маънода Ливанга қарши ўйин сиз учун қанчалик муҳим?

- Ливан – жуда кучли жамоа. Биз шу руҳда ўйнашда давом этишимиз керак. Ўзбекистонда ажойиб стадионлар борлигидан хабаримиз бор. Билишимча, сизнинг мамлакатингиз ҳам бизга мухлислик қиляпти. Биз (Тожикистон – таҳр.) Ўзбекистондан кичикроқ давлат эканлигимизга қарамай, ўзимизнинг энг яхши қирраларимизни намойиш этишга уриняпмиз. Ливанга келсак, яхши шаклланган жамоа. 

Гол уришимиз керак, бу жуда муҳим, аммо биз ҳозирча бунинг уддасидан чиқолмаяпмиз. Кейинги босқичга чиқиш учун имкониятларимиз етарли. Бунинг учун Қатар Хитойни ютиши керак. Қатар мураббийи – жуда яхши мутахассис. Ишонтириб айтаманки, Тожикистон Ливанга қарши ўйинда ғалаба қозона олади ва плей-офф босқичига йўл олиш қўлимиздан келади.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика