UZ

Сўнгги янгиликлар

16:33Жаба Жигаури: "Қизилқум" ғалабага муносиб эди"  0 16:05"Бавария" юлдузи учун 100 млн евро: даъвогарлар маълум  5 15:37Ҳамдамов ва Пажишек тандеми яна иш берди, “Қўқон-1912” жуда кеч уйғонди — Абдулазиз Искандаров  6 15:11Суперлига. "Локомотив" 2010 йилдан бери "Машъал" майдонида ютқазмаяпти  0 14:44"Андижон"нинг "Қизилқум" майдонидаги ғалабасиз серияси 10 та ўйинга етди  0 14:24Расман: "Металлург" Мўминжонов билан 3 йиллик шартнома тузди  3 14:07"Пахтакор" Қўқонда ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:46"Манчестер Юнайтед" шов-шувли қадам тайёрламоқда  9 13:23"Андижон" бош мураббийи: "1-турда рақиб "Қизилқум"ни мўжиза туфайли мағлуб этганди"  17 13:104 та қизил кўрсатилган оқшом —"Бухоро"нинг "Навбаҳор" майдонидаги охирги ғалабаси қандай бўлган?  0 12:43"Бу — бизнинг айбимиз": Ван Дейк аутсайдердан учралган мағлубиятга кескин изоҳ берди  2 12:15Фабио Каннаваро нега айнан Атлантани танлади?  8 11:46"Қизилқум"дан енгилган "Андижон"ни энди ким синовдан ўтказади?  4 11:25"Навбаҳор" собиқ футболчиси қирғиз жамоасига ўтди  1 10:19"Манчестер Сити" футболчиси кечаги учрашув ҳакамлигини танқид қилди  3

"У 10 ой чидаб беришига шубҳам бор!" — Пети "Челси"даги беқарорликни танқид қилди Янгиликлар

"У 10 ой чидаб беришига шубҳам бор!" — Пети "Челси"даги беқарорликни танқид қилди

Лондоннинг "Челси" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Эммануэль Пети жамоанинг ҳозирги сиёсати ва бош мураббий Лиэм Росеньорнинг келажаги ҳақида кескин фикр билдирди.

Унинг фикрича, "аристократлар"даги доимий ўзгаришлар катта ғалабаларга тўсиқ бўлмоқда.

Совринлар учун нима керак?

Петининг таъкидлашича, АПЛда ғолиб чиқиш учун фақат пул ва иқтидорли футболчилар етарли эмас:

"Лиэм Росеньор "Челси" билан АПЛда ғолиб чиқа оладими? Улар ҳар йили таркибни ўзгартиришмоқда. Агар ниманидир ютмоқчи бўлсангиз, барқарорлик ва изчиллик жуда муҳим. Мураббий ўз ғояларига содиқ қолиши, раҳбарият эса ҳатто қийин даврларда ҳам унга ишониши керак. «Ливерпуль» ва «Сити» айнан шу йўл билан совринларга эришди".

Мураббийнинг тақдири қил устида:

Франциялик собиқ футболчи Росеньорнинг лондонликлар сафида узоқ қолмаслигини тахмин қилмоқда:

"Мен унинг 10 ойдан кейин ҳам жамоада бўлишига амин эмасман. Агар кетма-кет 3-4 та ўйинда омадсизликка учраса, директорлар кенгаши уни ишдан бўшатиб юборишидан ҳайрон қолмайман. «Челси», «Манчестер Юнайтед» ва «Тоттенхэм» каби клублар тинимсиз мураббий алмаштириб, қандай қилиб чемпионликни кутишаётганига тушунмайман".

Петининг хулосаси:

"Футболчиларга натижалар ёмон бўлганда ҳам мураббий ўз ғояларига содиқ қолишини кўрсатиш керак. «Арсенал» бир неча йилдан бери шуни қилмоқда ва чемпионликка яқин келди. «Челси»да эса бундай муҳит кўринмаяпти", — деди Пети "Ignition Casino"га берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Лиэм Росеньор "аристократлар" бошқарувига келганидан бери жамоа ўйинида маълум ўзгаришлар кузатилмоқда, бироқ Пети каби экспертлар клуб раҳбариятининг сабрига шубҳа билан қарашмоқда.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
18 фев 23:12:32
J afar Abdullayev
Peti xaq klubni arablarga sotiw kerek bu amerikalikla futbolga twuniwmidi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика