Тожикистон термаси футболчиси Зоир Жўрабоев: "Нимчорак финалда тўхтаб қолиш ниятимиз йўқ"

Administrator
23 янв 2024
Осиё кубоги учинчи турида Ливанни мағлуб этиб, нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритган Тожикистон терма жамоаси футболчиси Зоир Жўрабоев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Зоир, сизни тарихий ғалаба билан табриклаймиз. Барчаси аввалги суҳбатимизда таҳмин қилганимиздек тугади. Ўйиндан кейинги фикрингиз қандай?

- Жуда қийин ўйин бўлди. Учрашувни ҳужумлар билан бошладик. Биринчи бўлимда тўп киритдик, ҳисобга олишмади. Иккинчи бўлимда ҳам гол урдик, бу сафар ҳам ҳисобга олинмади. Олдинга боришда давом этдик. Гол ҳам ўтказиб юбордик, шундан сўнг иккита гол урдик. Умумий ҳисобда тўртта гол ургандик, иккитаси ҳисобга олинди.

- Ўтказиб юборилган голдан кейин ўзингизни қандай ҳис қилдингиз? Ўйинни сақлаб қолиш қийин бўлдими?

- Жуда қийин бўлди. Бироқ, ҳамма ўйинчилар бир бирларини қўллаб-қувватлашди. Руҳиятни туширмасликка ҳаракат қилдик ва якунда ўз мақсадимизга етишдик. 

- Кейинги босқичда қандай ҳаракат қилишни режалаштиргансиз?

- Режаларимиз катта. Нимчорак финалда тўхтаб қолиш ниятимиз йўқ. Чорак, ундан кейин эса ярим финалга йўл олишга уриниб кўрамиз. Ўйлашимча, бизда яхши жамоа бор ва биз буни уддалай оламиз.


AdministratorМуаллиф
Манба: championat.asia