UZ

Сўнгги янгиликлар

03:09Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко  43 03:02А Серия. "Милан" дербида "Интер"ни мағлуб этиб, жадвалда иккинчи ўринга чиқди  23 01:19Камбэк: Бабаян собиқ жамоасига қайтмоқда  26 00:49Саудия Арабистони. Роналду навбатдаги голини урган ўйинда "Ал Насср" "Ал Ҳалиж"ни тор-мор этиб, етакчиликни мустаҳкамлаб олди  8 00:41Ла Лига. "Атлетико" автогол эвазига "Хетафе"дан устун келди ва бошқа натижалар   0 00:33Бундеслига. "Лейпциг" "Вердер" устидан ғалаба қозониб, иккинчи ўринга кўтарилди, "Унион" минимал ҳисобда ютди  0 00:23Туркия Суперлигаси. Ютиб турган "Ризеспор" иккинчи бўлимда "Фенербахче"дан 5 та гол ўтказди, Алиқулов туширилмади  3 00:08А Серия. "Рома" "Кремонезе"ни ютиб, пешқадам бўлиб олди ва бошқа натижалар  2 23:32АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм"ни тор-мор келтирди, Эзедан хет-трик!  20 23:18Лига 1. "Лион" охирги ўриндаги "Осер"ни ютолмади, "Брест" ўз уйида ғалаба қозониб, хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  0 22:45Грузия чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси фаолиятини Суперлигада давом эттиради  6 22:20"Йил кашфиёти" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  12 21:48Элит ОЧЛ баҳси ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди  4 21:25"Насаф" – "Трактор" баҳсини малайзиялик ҳакамлар бошқаради  1 21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0

Тожикистон терма жамоаси устози: "Ўзбекистонга раҳмат" Янгиликлар

Тожикистон терма жамоаси устози: "Ўзбекистонга раҳмат"

"CAFA Womenʼs Futsal Championship-2023" мусобақасининг 3-туридан ўрин олган Қирғиз Руспубликаси 2:4 Тожикистон (7:1) учрашувидан сўнг тожикистонликлар бош мураббийи Мустафо Афшари матбуот анжуманида иштирок этди:

"Оғир ўйин бўлди. Рақиб ҳам 3-ўрин учун бор кучи билан ҳаракат қилди. Шунга қарамай, ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Ўзбекистонга меҳмондорчилик учун ташаккур айтаман. CAFA мутасаддилардан эса келгуси мусобақаларда ўйинлар тақвимига жиддийроқ ёндашишни сўраган бўлардим". 

Шунингдек, учрашувнинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф қилинган тожикистонликлар сардори Мадина Фозилова ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Аввало, ғалабадан хурсандлигимни айтишим керак. Икки мағлубиятдан бироз тушкунликка тушиб қолган эдик. Қизлар билан 3-ўйинни ютиб, уйга медал билан қайтишга аҳдлашдик. Шукр, уддалай олдик.

— Сиз учун қайси ўйин нисбатан қийин бўлди?

— Ўзбекистонга қарши оғир ўйиндан кейин дам олмасдан Эрон қаршисига чиқишимизга тўғри келди. Шунинг учун 2-тур энг қийини эди, дея оламан.

"CAFA Womenʼs Futsal Championship-2023". Тожикистон учинчи бўлди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика