Тожикистон – Россия учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради

Sherzod Nurmatov
1 ноя 2022, 13:28
Тожикистон футбол федерацияси таклифига биноан Тожикистон ва Россия ўртасидаги ўртоқлик учрашувида Ильгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ишлашади.

Учрашув бош ҳаками ОФК ҳакамларининг элит тоифасига киритилган ўзбекистонлик 38 ёшли ФИФА рефериси Ильгиз Танташев бўлади. Унга қанотларда – ФИФА рефериси ассистентлари 40 ёшли Тимур Гайнуллин ва 35 ёшли Андрей Цапенко ёрдам беради.

Тожикистон – Россия ўртоқлик ўйини 17 ноябрь куни Душанбедаги Республика Марказий стадионида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади.

Ўртоқлик ўйини

17 ноябрь (пайшанба)

Тожикистон – Россия

Душанбе. Республика Марказий стадиони. 20:00

Бош ҳакам: Ильгиз Танташев (Ўзбекистон)

Ёрдамчи ҳакамлар: Тимур Гайнуллин, Андрей Цапенко (иккиси – Ўзбекистон)

Эслатиб ўтамиз, Сречко Катанец қўл остидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам 20 ноябрь куни Россия билан ўртоқлик баҳсида рўбарў келиши кутилмоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia