

Тожикистон президенти ва унинг делегациясини Ҳамад халқаро аэропортига етиб келганидан сўнг Ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдулазиз бин Солиҳ Ал Хулайфи, Қатар Давлатининг Тожикистондаги элчиси Муборак бин Абдулраҳмон Ал Наср ва Тожикистон Республикасининг Қатардаги элчиси Хисрав Соҳибзода кутиб олди.
Қайд этиш керакки, давлат раҳбари Тожикистон — Ливан ўйинига ташриф буюради. Ушбу мусобақада илк бор қатнашаётган Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи Петр Сегрт Ливанга қарши баҳсни мамлакат футболи тарихидаги энг муҳим ўйин деб атади.



