Тожикистон ўсмирлари "Краснодар"га имкониятни бой беришди, кейинги ракиблар – Болгария ва Мексика

Sherzod Nurmatov
30 янв 2022
Ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги-2023 саралаш баҳсларига ҳозирлик кўраётган Тожикистон U-16 терма жамоаси Туркия йиғини доирасидаги навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.

Зайниддин Раҳимов шогирдларининг бу галги спарринг-рақиби "Краснодар" академияси бўлди. Учрашув 4:1 ҳисобида краснодарликлар фойдасига ҳал бўлди.

Тожикистон U-16 нинг Туркия йиғинидаги натижалари:

24 январь 

Тожикистон U-16 – Болгария U-16  1:1

29 январь 

Тожикистон U-16 – "Краснодар" академияси U-16  1:4

Тожикистонлик ўсмирларнинг ўқув-йиғин машғулотларидаги кейинги рақиблари Болгария U-16 (31 январь), Мексика U-16 (3 февраль) бўлади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia