UZ

Сўнгги янгиликлар

12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  0 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  17 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  7 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  13 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  38 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3

Тожикистон МТЖ устози Петр Сегрт: "Терма жамоа эшиклари барча учун очиқ" Янгиликлар

Тожикистон МТЖ устози Петр Сегрт: "Терма жамоа эшиклари барча учун очиқ"

Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи хорватиялик Петр Сегрт бугун Гулистонда якунланган футбол бўйича Тожикистон Лига Кубоги якунлари ҳақида фикр билдирди.

Турнир якунига етганидан сўнг Сегрт Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган "Наврўз Кубоги-2022" халқаро турнирига чақирилган 25 нафар футболчи номини эълон қилди.

"Бугун мен “Наврўз Кубоги-2022" халқаро турнирига тайёргарлик кўриш учун 25 нафар футболчидан иборат Тожикистон терма жамоаси таркибини эълон қилдим. Захира рўйхатидан дарвозабон Қурбонали Бобоев ("Истаравшан"), ярим ҳимоячилар Боҳир Сангинбоев ("Эсхата") ва Абдулмўмин Забиров ("Эсхата"), шунингдек, ҳужумчи Абдуҳалил Бўронов ("Равшан") ўрин олган. Асосий рўйхатдаги футболчилардан бири жароҳат олган ёки касал бўлиб қолган тақдирда бу футболчилар терма жамоага чақирилишади.

Тожикистон Лига Кубоги Тожикистон терма жамоасининг янги бош мураббийи ва ёрдамчиларим учун ҳам жуда қизиқ бўлди. "Хатлон" клубини, шунингдек, мос равишда иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган "Равшан" (Кулоб) ва "Эсхата" жамоаларини ғалаба билан табриклайман. Турнир давомида кўплаб ўйинларни томоша қилдим. Апрель ойида Саудия Арабистонига сафар қилиб, "Истиқлол"нинг 2022 йилги Осиё Чемпионлар Лигасидаги ўйинини томоша қилишни режалаштирганман.

Лига Кубоги муваффақиятли ўтди. Мен ушбу мусобақанинг барча ташкилотчиларига катта мақтовлар айтмоқчиман, чунки ҳамма нарса жуда яхши ташкил этилган. Барча футболчиларга ҳам қойил қолдим. Улар қийин об-ҳаво шароитида ўйнашди. Қолаверса, майдонлар футболчиларга ўз имкониятларини тўлиқ рўёбга чиқаришга имкон бермади, аммо улар майдонда бор кучларини беришди.

Майдондан ташқари Олий лига мураббийлари билан суҳбатлашдим, улар менга маълумот беришди ва Тожикистон футбол маданияти ҳақида ҳам кўп нарсаларни билиб олдим.

Албатта, баъзи клубларнинг тайёргарлик вақти ҳар хил ва бу ҳам айни пайтдаги ҳақиқат. Бироқ апрель ойида Тожикистон чемпионати ва Осиё Чемпионлар Лигаси бошланишидан олдин ҳам Тожикистон терма жамоаси билан илк турниримизни ўтказишимиз керак. 

Энди кўпчилик футболчиларимиз билан биринчи марта учрашаман. Айрим йигитлар Ўзбекистонда терма жамоага қўшилишади.

Яқин ойларда барча футболчиларни Тожикистон чемпионатида кўриш учун кўпроқ вақтимиз бўлади. Айтмоқчиманки, Тожикистон терма жамоасига эшиклар барча футболчилар учун очиқ – бу шунчаки шиор эмас, балки менинг позициям", – деди Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи Петр Сегрт.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика