

Ушбу мусобақада Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси иштирок этмайди. Кеча Дилшод Нуралиев бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 Саудия Арабистонига ютқазиб қўйиб йўлланмадан қуруқ қолди. Қизиғи бизни мағлуб этган Саудия Арабистони ҳам қитъа чемпионатига чиқа олмади.
U-16 Осиё чемпионатида қатнашадиган 16та жамоадан 14таси маълум бўлди. Сўнгги икки иштирокчи сўнгги саралаш гуруҳи якунлангач маълум бўлади. Ушбу гуруҳда Жанубий Корея, Хитой, Мьянмар ва Филиппин жамоалари бор.
2018 йилги U-16 Осиё чемпионатига чиққан жамоалар:
Малайзия (мезбон), Иордания, Тожикистон, Эрон, Ироқ, Яман, КХДР, Индонезия, Австралия, Япония, Уммон, Ҳиндистон, Таиланд ва Вьетнам. 



