UZ

Сўнгги янгиликлар

21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  2 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  2 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  4 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  7 19:56"Барселона" асосий футболчиларидан бири бир неча ўйинларни ўтказиб юборади  5 19:29ПСЖ голеадор ҳужумчини ёзги трансфер мақсадларидаги устувор номзодга айлантирди  1 18:58"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи  9 18:29"Арсенал" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  3 18:07"Нефтчи" бош менежери Грузия клуби академиясида бўлди  5 17:47Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 мусобақасида қатнашадиган таркиби маълум  8 17:22Винисиус Жуниор футбол империясини кенгайтирди: "Реал" вингери Бразилиянинг "Атлетик" клубини сотиб олди  2 16:54"Тоттенхэм" футболчиси операция қилинди ва МЮ билан ўйинни ўтказиб юборади  1 16:26​Алонсо "Реал"га қайси футболчиларни олиб келмоқчи?  6 15:52Расман: "Андижон"ни икки мураббий тарк этди  4 15:29Аморим МЮ ходимларининг Европа Лигаси финалига сафари учун пул тўлади  8

Тожикистон футбол федерацияси янги "Футбол" телеканалини ишга туширади Янгиликлар

Тожикистон футбол федерацияси янги "Футбол" телеканалини ишга туширади

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 2017 йилни ёшлар йили деб эълон қилиши муносабати билан, мамлакат футбол федерацияси "Футбол" номли янги телеканал ишга туширишга қарор қилди.

Тез орада ишга тушириладиган "Футбол" телеканали фақат футболга бағишланган ва юқори аниқликда (HD) тақдим этиладиган Тожикистондаги биринчи канал бўлади.

Тожикистон футбол федерациясининг "Футбол" телеканали фақат Тожикистон терма жамоаси, Тожикистон футбол лигаси ўйинларини кўрсатибгина қолмай, Осиё Чемпионлар лигаси, ОФК Кубоги, Осиё Кубоги учрашувларини ҳам эфирга узатади. Шу билан бирга "Футбол" телеканалида УЕФА Чемпионлар лигаси, Европа лигаси, Англия Премьер-лигаси, ЛаЛига, А Серия, Бундеслига, Лига 1 (Франция чемпионати) ҳамда Европа мамлакатлари чемпионатларининг марказий баҳсларини томоша қилиш мумкин бўлади.

Футболга мослаштирилган телеканал эфирига клублар ва терма жамоалар юлдузлари ҳақида кўрсатувлар намойиш этилади.

Айни дамда "Футбол" телеканалини ишга тушириш учун тайёргарлик ишлари кўрилмоқда.

Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика