

Бироқ, қўшни мамлакат Тожикистонда Олий лига ўйинлари давом этмоқда. Бугун мазкур мусобақанинг биринчи тури ниҳоясига етди. Турдан ўрин олган сўнгги баҳс "Душанбе-83" ва "Истиқлол" клублари ўртасида ўтказилди. Унда мамлакатнинг амалдаги чемпиони рақибларини аяб ўтирмади.


Тожикистон чемпионати. Олий лига, 1-тур.
08.04.2020
"Душанбе-83" – "Истиклол" – 0:7
Голлар: Вахит Оразсахедов, 26 (0:1). Манучехр Джалилов, 31 (0:2). Алишер Джалилов, 46 (0:3). Манучехр Джалилов, 60 (0:4). Манучехр Джалилов, 64 (0:5). Шериддин Бобоев, 80 (0:6). Шериддин Бобоев, 90 (0:7).
Мазкур ғалабадан кейин "Истиқлол" мусобақа жадвалида пешқадамга айланиб олди.




