

Баҳсда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилган. Ўйин нейтрал майдонда бўлиб ўтди. “Бухоро”нинг собиқ аъзоси Фатхулло Фатхуллоевнинг 2-тайм бошида урган голи меҳмонларни мағлубиятдан қутқарди.
“Хўжанд” сафидаги ўзбекистонлик кипер Маъмур Икромов баҳсни асосий таркибда бошлади. Шунингдек, Санжар Риҳсибоев ҳам ўйинни бошланғич дақиқалардан ўтказган.
"Кўктош" - "Хўжанд" 1:1 (1:0, 0:1)
Душанбедаги Республика ўйингоҳи
Голлар: Ҳикматулло Расулов 41, Фатхулло Фатхуллоев 52




