Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди
20 сен 16:02
Янгиликлар


Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди
Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Тимур Кападзенинг Хитой терма жамоасида иш бошлаши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиқди.
Вазиятга ойдинлик киритиш учун, айни пайтда Англияда бўлиб турган бош мураббийнинг ўзи билан боғландик.
"Охирги пайтларда мен ҳақида кўп нотўғри хабарлар чиқиб кетди. Сайтларда ўқиб хайрон қолдим. Битта нарсани аниқ айта оламан: Хитой томони билан умуман музокара ўтказганим йўқ. Менга ҳам, ЎФАга ҳам Хитой томони расмий мурожаат қилгани йўқ. Бу хабарлар нотўғри.
Айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийиман. Ноябрь ойининг охиригача шартномам бор. Шу боис, терма жамоа футболчиси ҳисобланган Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинларини кўриш учун Англияга келдим. Бу ерда "Сити" ўйинларинини кузатишдан ташқари клуб академияси билан ҳам танишмоқчиман", - деди Тимур Кападзе championat.asia сайти билан суҳбатда.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар
Husanov munosibligini hamma biladi
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Асос: Жиноят кодекси, 140-модда.
Shu maqol kemagandi miyyaga)