UZ

Сўнгги янгиликлар

13:28Бу йил қайси клублар кучли учликда бўлади?  0 12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  1 12:13"Андижон" – мухлислар ташрифи бўйича етакчи!  8 11:45Тарихий рекорд: "Интер" "Барселона" билан ўйин чипталаридан 14,7 млн евро ишлаб олди  1 11:19"Барселона" "Интер" футболчисини сотиб олмоқчи  4 10:51Арсен Венгер “Арсенал“нинг финалга чиқа олмаганига фикр билдирди  0 10:20Дэвид Бекхэм Англия жамоасини ҳам сотиб олди  6 09:51Артетанинг “Арсенал“даги келажаги маълум  10 09:23“Рома“ бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  1 08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  37 08:05Европа лигаси. Маунт МЮ сафида илк дублини қайд этди, иккинчи голини эса майдон марказидан урди  0 07:59МЮни финалга олиб чиққан Аморим нималар деди?  1 07:30Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. Андижонда “оловли“ ўйин кутмоқда  18 07:05Келаси мавсум бунақаси EЧЛда илк бор бўлади  16 02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  6

Тимур Кападзе: "Саралашдаёқ кучли рақиб билан ўйнашимизнинг ҳикмати бор" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Саралашдаёқ кучли рақиб билан ўйнашимизнинг ҳикмати бор"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе бир неча соат олдин бўлиб ўтган U-23 Осиё кубоги саралаш босқичига ташланган қуръа натижалари бўйича фикрларини билдирди.

"Қуръа бўлиб ўтди, рақибларимиз маълум. Албатта гуруҳдаги учта рақиб орасида энг жиддийси Эрон. Лекин бу ерда қўрқадиган жойи йўқ, деб ўйлайман. Насиб қилса, уйда ўйнаймиз. Биринчи ўрин билан чиқишга ҳаракат қиламиз. Тайёргарлик кўрамиз. Мақсадимиз аниқ. Осиё кубогига йўлланма олиб, у ердан Олимпиада йўлланмасини қўлга киритишимиз керак.

Эрон билан охирги турда ўйнаймиз. Гуруҳ ғолиблиги учун улар билан кураш олиб боришимиз аниқ. Ўтган Осиё кубогида Эрон билан гуруҳда тўқнаш келган эдик. Озми-кўпми маълумотга эгамиз. Афғонистон ва Гонконг ҳақида маълумот тўплаймиз. Бизга Эрон тушганининг ҳикмати бордир, кучли рақиб балки камчиликларимизни кўрсатиб берар. Кучимиз ва имконият даражамизни биламиз. Ўша паллада оптимал формада бўлиб, яхши натижа билан мухлисларни хурсанд қиламиз",- дейди Тимур Кападзе.



Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика