UZ

Сўнгги янгиликлар

21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  1 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  0 20:54Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик"  0 20:34Шерзод Жўраев: "Мен ҳар доим бор маҳсулотдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан"  1 20:14Суперлига. "Динамо" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга кўтарилиш имкониятини бой берди  31 20:08Суперлига. "Андижон" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди  19 19:50Ямаль: "Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади"  5 19:22"Нима бўлишининг фарқи йўқ, биз жаҳон чемпионатини ютиб бўлдик" ёхуд орзулар ороли энди мундиалда  0 18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  1 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  4 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  12 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   5 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  4 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0

Тимур Кападзе: "ПФЛ бундай майдонни қандай қабул қиляпти..." Янгиликлар

Тимур Кападзе: "ПФЛ бундай майдонни қандай қабул қиляпти..."

"Андижон" ҳамда "Олимпик" ўртасидаги Суперлиганинг 17-тур ўйинидан (2:1) сўнг меҳмон жамоа устози Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

Тимур Кападзе: "Баҳс қийин бўлди. Биз яхшироқ ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик, бироқ майдон бунга имкон бермади. Бу томондан "Андижон"га осонроқ бўлди, чунки бундай майдонда ҳимояланиш осон ва улар хоҳлаётган ўйинни кўрсатиш енгилроқ бўлса керак. ПФЛ бундай майдонни қандай қабул қиляпти... Арена майдонининг ҳолати яхши эмас. Шунга қарамай йигитларимиз имкони борича ҳаракат қилишди.

Баҳс бошида ҳимоячимизнинг хатоси туфайли гол ўтказиб юбордик. Лекин вазиятни ўнгладик. Рақибнинг иккинчи голида фол бор эди. Такрорий лавҳада ҳам кўрдим. Очиқчасига фол бўлган, лекин ҳакам жим. Комиссар ва бошқалар бу нарсага жиддий қараши керак, чунки у гол билан якун топди.

Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши туфайли босим бўлди, лекин болалар бор кучини беришди. Камчиликлар бор, бироқ бундай майдонда ўйнаш қийин".

- Захирадан баҳсга қўшилган футболчилар ўйинни кучайтира олдими?

- Кучайтира олишди. Бу майдонда ўйнаш қийин, жуда қумли. Таркибда ўзгартиришлар қилиб, жамоа жисмоний ҳолатини яхшилашга уриндик. Лекин қийин бўлди. Захирадан майдонга тушганлардан кўнглим тўлди.

- Жамоа ёшлардан ташкил топган. Бугунги атмосфера йигитларга таъсир қилди деб ўйлайсизми?

- Балки бўлгандир, бироқ майдон ҳолати кўпроқ таъсир ўтказди деб ўйлайман. Рақиб ҳақида тасаввурга эга эдик, аммо майдон... Тўп билан ҳаракатланиш, тўпни ўзига тўғирлашда қийналдик. Ҳакамлар вазиятларни қайтадан кўриб чиқиши керак деб ўйлайман.

- "Олимпик" охирги марта Суперлига доирасида май ойида ғалаба қозонган. Бу йилги "Олимпик" аввалгисига нисбатан барқарор эмас.

- Кўп ўзгаришлар бўлди. Янги йигитлар келган. Қаердадир камчиликлар бўляпти, бу ёш учун нормал ҳолат деб ўйлайман. Асосийси хато такрорланмаслиги. Вазифам - бу йигитларга имконият бериш. Кўп йигитлар ўз жамоасида ўйин амалиётига эга бўлмаяпти, бу ерда эса уларга имкон бераяпмиз. Улар яхши ҳаракат қилишса, терма жамоага чақирамиз.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика