UZ

Сўнгги янгиликлар

07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  3 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  5 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  2 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  4 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  104 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Нефтчи"га мағлуб бўлди, "Машъал" эса "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0

Тимур Кападзе: «Эртанги ўйинга ўз режамиз бор» Янгиликлар

Тимур Кападзе: «Эртанги ўйинга ўз режамиз бор»

У-23 Осиё кубоги биринчи туридан ўрин олган Ўзбекистон — Туркманистон учрашувидан олдин матбуот анжумани ўтказилди.

Унда дастлаб Ўзбекистон У-21 бош мураббийи Тимур Кападзе ва ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддинов қатнашди.

«Ассалому алайкум. Юртимизда бундай мусобақа бўлаётганидан хурсандмиз. Турнирга тайёргарлик яхши бўлди. Олдимизга қўйган мақсадимизга эришишга ҳаракат қиламиз. Барча жамоаларга омад тилайман»,- дейди Тимур Кападзе.

«Мураббийимиз айтганидек турнир Ўзбекистонда бўлаётганидан хурсандмиз. Турнирни узоқ йиллардан бери кутяпмиз. Ўйлайманки, олдимиздаги вазифани бажарамиз»,- дейди Жасур

- Таркибга чақирилган аксарият футболчилар миллий жамоага ҳам жалб қилинди. Бу сизга қийинчилик туғдирмайдими?

- Бир томондан хурсандмиз. Бундай ёшда футболчиларимиз терма жамоага чақирилиши яхши. Ҳозирда улар биз билан мусобақага тайёргарлик кўришмоқда.

- 2018 йилдаги чемпионга эришган жамоани биламиз. Ўша ютуқни такрорлашни ўйлаяпсизларми? Бунинг учун босим ҳис қиляпсизларми?

- Уйда ўйнаётганимиз бизга қўшимча куч ва ёрдам беради. Ҳар бир мусобақа ўзига яраша қийин ва масъулиятли. Бундан ортиқча муаммо кўрмаяпман.

- Бу турнирга ҳар бир терма жамоа мақсад билан келган. Осиё кубогига кучсиз терма жамоа келмаган. Эрон, Қатар барчалари кучли жамоа. Ўз режамиз бор. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади.

- Ўзбекистоннинг асосий мақсади нима?

- Ҳамма жамоа ғолиблик учун ўйнайди. Биринчи ўринда гуруҳдан чиқиб олдинга қараб юришда давом этишимиз керак.

- Терма жамоамизга омад тилаймиз. Тайёргарлик жараёнида қайси жиҳатлардан кўнглингиз тўлмади?

- Менимча муносиб ҳозирлик олиб бордик. Турнирга тайёрмиз. Терма жамоага жалб қилинганлари энг кучлилари.

- Янги жамоага ўтганингиздан сўнг кўп ўйин амалиётисиз қолиб кетдингиз. Мусобақага қандай ҳолатда етиб келдингиз?

- «Қайрат»га биринчи ўтганимда шундай ҳолат кузатилганди. Мураббий билан учрашганимда дастлаб Осиё чемпионатига тайёр бўлиб боришим керак деганман. Дубай йиғинидан кейин кўпроқ ўйин амалиёти бериши бошлади. Охирги йиғинларда ҳолатимни яхшилаб олдим. Ҳозир бу ҳақида эмас, майдонга чиқиб ватан учун жонни бериш ҳақида ўйлаш керак.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика