Тимур Ҳакимов: "Алексей Евстафеев ҳақидаги фикрим ўзгармайди"

Iskandarov Abdulaziz
22 дек 2021
Бугун сайтимизда жорий йилни Самарқанднинг "Динамо" жамоасида ўтказган Тимур Ҳакимов меҳмон бўлди.

Жонли эфирда кечган суҳбат жараёнида футболчи ўз вақтида ўсмирлар ва ёшлар терма жамоасини бошқарган Алексей Евстафеев борасидаги позициясини билдирди. 

"Ўшанда айтган фикримда қоламан. У бизни жамоаларга жойлаштириши керак эди, деб ўйлайман. "Нефтчи"да ишлаётганда чақирсалар бўларди. Улар мени ўйнатардилар. Катта футболга ўтишимда катта туртки бўларди",- дейди Тимур Ҳакимов.




Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia