UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00Евро-2024. Руминия — Украина 0:0 (матнли трансляция)  0 17:55"Қизилқум" – "Андижон" ўйинида ҳакамлар баҳсли 5 вазиятдан 4 тасида меҳмонлар зарарига қарор чиқарган  4 17:36Евро-2024. Руминия – Украина: Дрэгушин, Зинченко, Мудрик ва Довбик асосий таркибда!  3 17:30"Арал" – "Пахтакор" учрашуви Нукусда эмас, Тошкентда ўтказилади  12 17:09Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа боришига ишончим комил. Украинадан ташқари, Англия терма жамоасига мухлислик қиламан"  5 16:59Кристан Эриксен Дания термаси рекордчисига айланди  0 16:33Расман: Серхио Рамоснинг "Севилья"даги фаолияти поёнига етди  4 16:14Евро-1996. Манчестердаги теракт, алкаш инглизлар, аварияга учраган Зидан, қиз туфайли бузилган дўстлик, жароҳат олган ҳакам ҳамда чемпионни аниқлаган "Олтин гол" ҳақида ҳикоя қиламиз  1 15:42Беллингем Европа чемпионати рекордини ўрнатди  2 15:21"Сўғдиёна" ўз уйида "Насаф"ни ютиб, нохуш анъанасини тугатган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 15:04Чигирткалар меҳмонга келган "Пахтакор" - "Навбаҳор" ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  4 14:53Ўзимизнинг карикатура. Бабаян Шацкихни яна юта олмади  3 14:45"Реал" ҳужумчиси "Байер"га қайтади  2 14:22Фарруҳ Сайфиев: "Пахтакор" майдонидаги бир очконинг қадри мавсум охирида билинади"  2 14:00Хамес Родригес "Бока Хуниорс"га ўтишни режалаштирмаяпти  0

Алексей Евстафеев: "Қисқа вақт ичида руҳий томонлама йигитлар билан иш олиб бордик ва бу натижа берди" Янгиликлар

Алексей Евстафеев: "Қисқа вақт ичида руҳий томонлама йигитлар билан иш олиб бордик ва бу натижа берди"

Про лиганинг 9-туридан ўрин олган "Олимпик Мобиуз" - "Дўстлик" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Алексей Евстафеев фикрларини билдирди.


"Илк навбатда, ғалаба билан йигитларни, жамоадагиларни табриклайман. Борларини беришгани учун раҳмат айтаман. Ўйингача бўлган вақтда бироз иш олиб борганимизга қарамай, футболчилар кўрсатмаларни тўғри тушунишди. Бу биринчи қадам саналади. Янада олдинга интилишимиз, ишлашимиз керак. Рақибга ҳам чиройли ўйин учун раҳмат айтишни истардим. Таркибда салоҳиятли футболчилар бор, улар терма жамоанинг ўзагини ташкил қилади", - дейди Алексей Евстафеев. 

- Одатда янги мураббийлар қисқа вақтда кўп нарсани ўзгартиришмайди. Сизда тайёргарлик учун вақт кам бўлди. Қайси камчиликларни бартараф этишга улгурдингиз?

- Ҳа, қисқа фурсатда катта ўзгариш қилиш қийин. Ўйингача кўпроқ руҳий томонлама ишладик. Йигитларга ўтган мағлубиятларни унутишни, олдинга интилиш кераклигини таъқидладик. Кўрганингиздек бу натижа берди ва бугун илк ғалабани қўлга киритдик. 

- "Арал" билан ўйиндаги каби бугун ҳам жамоа биринчи бўлимдан сўнг ортда кўпроқ ўйнади. Лекин характер кўрсатиб ғалаба голини урди...

- Балки чарчоқ билан боғлиқдир. Ааввалги ўйинлар ҳақида нимадир дея олмайман. Чемпионат давомида бу устида ишлаймиз. "Дўстлик" таркибида ёш ва салоҳиятли футболчилар жамланган. Фақат маҳорат ва тажриба кам. Олдинга қараб ривожланишда давом этамиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

-1   
23 май 21:08:44
Adam Poker
Қўйсангчи, Қўзивой
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика