UZ

Сўнгги янгиликлар

12:51Суперлига охирги тур учрашувлари бошланиш вақти маълум  0 12:34Лига 1. ПСЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 12:25Левченко Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган 21-мураббий бўлди  3 12:04"Нефтчи" — чемпион! Тақдирлаш маросимидан видео  2 11:51"Нефтчи" учун узоқ кутилган чемпионлик баҳсидан галерея  1 11:28Жуд Беллингем: "Мени фақат "Реал" мухлисларининг фикри қизиқтиради"  0 10:42Виталий Левченко: "Бу узоқ ва машаққатли йўл эди, мухлислар чемпионликни 24 йил кутишди"  6 10:19"Нефтчи" таркибида ким нечанчи чемпионлигини қўлга киритди?   5 09:53"Ливерпуль" сардори: "Ҳозир жуда қийин вазиятдамиз"  1 09:26Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  4 08:582026 йил Ўзбекистонда ФИФАнинг яна бир мусобақаси бўлиб ўтади  1 08:45Суперлига-2025. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" 0:2  2 08:35Суперлига-2025. "Нефтчи" – "Қизилқум" 4:1  5 08:32Слот: "Биз охирги пайтларда ўз имкониятларимизни кўп қўлдан чиқаряпмиз"  7 08:05Юрий Саркисян "Нефтчи"ни чемпионлик билан табриклади  11

"Шўртан" бош мураббийи Алексей Естафеев: "Биздаги муаммо руҳият билан боғлиқ" Янгиликлар

"Шўртан" бош мураббийи Алексей Естафеев: "Биздаги муаммо руҳият билан боғлиқ"

Ўзбекистон кубоги мусобақасининг гуруҳ босқчичи 1-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Янгиер" (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Алексей Естафеев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Оғир ўйин бўлди. Бугун Биринчи лига жамоасига қарши ўйнадик. Биринчи бўлиб гол ўтказиб юборганимизга қарамай якунда ғалабани ўз томонимизга оғдира олдик. Лекин хатоларимиз бор, хатто кам эмас. Тўп узатишлар, футболчиларнинг ўзаро бир-бирларини тушунишда муаммолар кўзга ташланаяпти. Ҳали олдимизда бажариш лозим бўлган ишлар кўп.

- "Қўқон-1912"га қарши чемпионат ўйинида иккинчи бўлимдаги характер учун шогирдларингизга миннатдорчилик билдиргандингиз. Бугун ҳам худди шунга ўхшаш холат содир бўлди...


- Ҳа, тўғри "Қўқон-1912" ўйинда ҳам иккинчи бўлимдаги фаоллик эвазига очко олишни уддалагандик. Албатта, бугунги ўйин учун ҳам йигитларга раҳмат айтаман. Бироқ, айтиб ўтганимиздек, хато ва камчиликларимиз бор, ишлашимиз керак.

- Жамоанинг Про-лига ва Ўзбекистон кубоги мусобақаларида мақсади қандай?


- Биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз, мақсадимиз шундай.

- Сизнингча, жамоадаги асосий муаммо нималардан иборат?


- Биздаги муаммо руҳият билан боғлиқ. Йигитларда ўзларига ишончни шакллантиришимиз керак. Ўйинлар мобайнида бу каби муаммолар бартараф этиб борилади.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика