Тимо Вернер Бундеслигада 8 йилдан бери қайд этилмаган натижага эришди

“Лейпциг” Бундеслиганинг навбатдаги турида “Фортуна” билан 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди.

Учрашувда “Лейпциг” сафида Тимо Вернер ҳам гол уришга эришди. Натижада Тимо сўнгги 8 йил ичида Бундеслигада 26 та гол урган илк немис футболчиси бўлди. Сўнгги бор бундай натижани 2011/12 йилги мавсумда Марио Гомес қайд этганди.


Манба: Gracenote Live