Тили сабабли Лапорта ишдан кетиши мумкин
09 янв 2025 21:30
Янгиликлар
Мамлакатнинг спорт бўйича иттифоқининг Дани Ольмо ҳамда Пау Викторнинг ЛаЛига рўйхатидан ўтказилмаслиги борасидаги қарорига клуб раҳбарияти қўпол муносабатда бўлган. Испания Суперкубоги доирасида "Атлетик"ка қарши ўйин вақтида Лапорта бир неча марта сўкинган ва ўйин расмийларини ҳақорат қилиб, ўша ердаги буюмларни тепган. Шу сабабли Испания Қироллиги футбол федерацияси бу борада тафтиш ишларини бошлаган.
"COPE" маълумотига кўра, агарда Лапортанинг ҳаракатлари RFEF тартиб-интизом қўмитаси томонидан кўриб чиқилса, иш Жоаннинг ўз лавозимини тарк этиши билан якунланиши ҳам мумкин. Бунга қадар ушбу қўмита Луис Рубиалесни аёллар термаси футболчиси билан бўлган ишлари учун футболдан четлатганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар