Тиббий кўрикдан сўнг Неймар "Реал"га қарши ўйнаши маълум бўлади

Aslanov Jasurbek
26 фев 2018, 14:58
ПСЖ ҳужумчиси Неймар "Марсель"га қарши Франция чемпионати ўйинида жароҳат олди.

Футболчи бугун тиббий кўрикдан ўтади ва у сафга қайтадиган муддат маълум бўлади.

Маълумотларга кўра, биринчи текширувда Неймарнинг суяги шикастланмагани аниқланди. Бугун қўшимча тестлар ўтказилади ва тиббий штаб бразилияликнинг майдонга қайтиш санасини эълон қилади. Неймар "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси учрашувида иштирок эта олмаслиги мумкин.

ПСЖ ҳамда "Реал" ўртасидаги жавоб ўйини 6 март куни бўлиб ўтади. Биринчи баҳс 3:1 ҳисобида "Қироллик клуби"нинг ғалабаси билан якунланган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Globo Esporte