The Guardian: Это′О «Челси»га 5,8 миллион евро эвазига ўтади

Narzulla Saydullayev
14 авг 2013
«Челси» «Анжи» ҳужумчиси Самюэл Это′Ога жиддий қизиқмоқда.
«Кўклар» Россия клубига таклиф тайёрламоқда. 32 ёшли Это′О «Челси»га 5,8 миллион еврога ўтиши мумкин.

Олдинроқ «Анжи» футболчини камида 15 миллион еврога сотмоқчи экани, сўнгра Это’О «Анжи» раҳбаридан ўзини текинга қўйиб юборишни сўрагани маълум бўлганди.

Камерунлик футболчи эса куни кеча Жозе Моуриньони мақтади.

«Челси»дан ташқари унга «Интер», «Наполи» ва «Лос-Анджелес Гэлакси» клублари қизиқишмоқда.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru