

Пандемия туфайли ғолиб онлайн тарзда аниқланмоқда. Илк номинация – йил дарвозабони учун кучли учликдан Алиссон Бекер ("Ливерпуль"), Мануэль Нойер ("Бавария") ва Ян Облак ("Атлетико") ўрин эгаллаганди.
Якунда эса Нойер ғолиб деб топилди. У “Бавария” билан жорий йил Бундеслига, Германия Кубоги ва Суперкубоги, ЕЧЛ ва Европа Суперкубогида муваффақият қозонди.




