

Мусобақанинг биринчи ўйинида вакилларимиз Тайланд терма жамоасидан 5:4 ҳисобида мағлубиятга учрашганди. Иккинчи ўйинни Уммонга қарши ўтказган терма жамоамиз 8:4 ҳисобида мағлубиятга учради. Терма жамоамиз таркибида голларга Акмал Ҳазратқулов, Фарҳод Абдумавлонов, Артур Юнусов ва Жавлон Аноров муаллифлик қилишди.
Эртага терма жамоамиз Ливанга қарши баҳс олиб боради.




