

Учрашувда жамоани шу пайтгача бошқариб келган Андрей Фёдоров клуб раҳбарияти томонидан истеъфога чиқарилгани маълум қилинди.
«Темирйўлчилар» учун ушбу мавсум бирмунча оғир кечаётгани сир эмас. Хусусан, жамоа Осиё Чемпионлар лигаси плей-офф босқичидан ўта олмаган бўлса, Суперлиганинг дастлабки 10 турида 4 бор ғалаба қозониб, 6 марта мағлубиятга учради. Натижада 10-турдан сўнг жамоа турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди. Мазкур натижалар сабаб Андрей Фёдоров истеъфога чиқарилди. Унинг кейинги фаолиятига омад тилаймиз.
Маълумки, эртага, 21 август куни «Локомотив» Олмалиқ шаҳрида «Қўқон-1912» жамоасига қарши баҳс олиб боради. Мазкур ўйинда жамоани ким бошқаришини эртага маълум қилинади. «Локомотив» ПФК ўзаро ҳамкорлик учун Андрей Виталевичга миннатдорлик билдиради.


