Тевес: "Қамоққа бориб, жароҳат оладиган аҳмоқ эмасман"

Aslanov Jasurbek
30 мар 2018, 11:51
"Бока Хуниорс" ҳужумчиси Карлос Тевес унинг акаси жазо ўтаётган қамоқда футбол ўйнаб жароҳат олгани ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.

"Ўтган чоршанба тренажёр залида шуғулланаётиб, тиззамда оғриқ ҳис қилдим. Оғриқ кетиши учун бир неча кун кутдим. Аммо давом этди ва мен тиббий кўрикдан ўтдим. Кичик шикастланиш борлиги аниқланди. Баъзилар эса менга ишонишмаяпти ва қамоқда футбол ўйнаб, шикастланганимни айтишмоқда. Одамлар ўзи гапираётган нарса ҳақиқат ёки ёлғон эканлигини билмай миш-миш тарқатаверишади, бироқ мен тўғрисини айтаман. Қамоққа бориб, жароҳат оладиган аҳмоқ эмасман. Матбуотдаги бу гап-сўзлар ёқимсиз, аммо мени кучлироқ инсонга айлантиради. Ҳозир жим бўлиб, майдонга қайтиш вақти" - дейди Тевес.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: TyC Sports