Кроос фаолиятини тиклаши ҳақида: "Мен бу бобни ёпганман"

Sherzod Nurmatov
21 апр 2026, 12:35
"Реал" ва Германия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос футболчилик фаолиятини давом эттириш ҳақида ўйламаслигини билдирди.

36 ёшли немис футболчиси 20 апрель куни "Спортдаги илҳом" номинациясида Laureus мукофотига сазовор бўлди. Тақдирлаш маросими Испаниянинг Мадрид шаҳрида бўлиб ўтди.

"Мен ҳеч қачон бундай фикрга келмаганман, чунки мен айнан ўзим хоҳлаган тарзда кетдим. Мен бу бобни ёпганман. Ҳар доим фаолиятимни яхшироқ тарзда якунлашнинг иложи йўқлигини ҳис қилардим. Кечиктирганимда, вазият фақат ёмонлашарди", – деди Кроос.

Кроос "Реал" билан Испания чемпионатида тўрт марта ва Чемпионлар Лигасида беш марта ғолиб бўлган. "Бавария" билан у уч марта Бундеслига ва бир марта Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан. Ярим ҳимоячи 2014 йилда Германия терма жамоаси билан Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: AS