Тевес Либертадорес кубогидан кейин фаолиятини якунлайди

Mirjalol Normatov
25 ноя 2020, 00:30
"Бока Хуниорс" ҳужумчиси Карлос Тевес фаолиятини якунлаш арафасида.

36 ёшли аргентиналик Либертадорес кубогидан кейин фаолиятини якунлашни режалаштирмоқда.

Ушбу турнир финал ўйини 2021 йилнинг 21 январь кунига режалаштирилган. "Бока" мусобақанинг 1/8 финал босқичида "Интернасьонал" жамоасига қарши майдонга тушади.

Тевес "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед" ва "Ювентус"даги фаолияти билан барчага машҳур.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal