Термизлик мухлислар Актамовнинг қолишини хоҳлаяпти

31 дек 2022, 17:56
"Сурхон" ишқибозлари жамоадаги ўзгаришлардан норозилиги айтилмоқда.

Бугун байрам бўлишига қарамасдан, термизлик мухлислар вилоят ҳокими билан учрашиш мақсадида эрта тонгдан ҳокимият биносига боришган. Яна бир гуруҳ ишқибозлар Улуғбек Қосимовнинг болалар уйига ташрифини кутиб, унга мурожаат қилишган. Улар жамоани Суперлигада олиб қолган Ҳамид Актамов кетмаслиги ва "Сурхон" келаси йил юқори ўринлар учун курашишини сўраяпти. Бу ҳақда сайтимиз журналисти Фахриддин Рўзиев хабар берди.

Championat.asia бу ҳолатни ўрганишни бошлаган.


Манба: championat.asia