Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди

Aslanov Jasurbek
8 окт 2025
Ўзбекистон терма жамоаси эртага Кувайтга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

Ушбу баҳсдан бир кун аввал миллий терма жамоага яна икки футболчи чақирилди. ЎФАнинг маълум қилишича, Умар Эшмуродов ҳамд Азиз Турғунбоевлар Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларига қўшилишди. Чақирувнинг сабаби келтирилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Кувайт баҳси 9 октябрь куни "Олимпия" стадионида бўлиб ўтади. Баҳс 18:00да старт олади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ufa.uz