

Илк бор уюштирилган мусобақанинг дастлабки босқичида Россия, Беларусь, Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Хитой, Сурия ва Ливан давлатларининг 16та жамоаси тўрт гуруҳда баҳс юритди.
Тошкент шаҳрининг “Бунёдкор” футбол клуби академиясининг “Бунёдкор-2003” жамоаси аъзолари “С” гуруҳида майдонга тушиб, дастлаб Россиянинг “Ростов” футбол клубидаги тенгдошларини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Иккинчи учрашувда “Ротор” жамоаси 1:0 ҳисобида доғда қолдирилди. Ниҳоят, гуруҳнинг сўнги учрашувида ёш футболчиларимизЛенинград вилояти Гатчина шаҳринингСМ “Ленинградец” жамоасини йирик, 5:0 ҳисобида енгишди.
Вакилларимиз ярим финалда Қозоғистоннинг “Қайрат” жамоаси билан рўбарў келишди. Асосий вақтда 1:1 ҳисобида қайд этилди. Фақат пенальтидан тўп тепиш борасида футболчиларимизга бироз омад етишмади, 6:7. Натижада, “Бунёдкор-2003” халқаро турнирнинг бронза медалини қўлга киритди.
Финалда Беларуснинг РГУОР жамоаси “Қайрат”ни енгиб, мусобақа ғолиби бўлди. Қозоғистонлик футболчилар иккинчи ўринга жойлашдилар. Яна бир учинчи ўрин “Орзу – 2026”(Тожикистон) жамоасига насиб этди.
Қувонарлиси яна шундаки, “Eurasiancup”нинг ёпилиш маросимида турнирнинг “Энг яхши футболчиси”га аталган соврин “Бунёдкор-2003”нинг умидли футболчиси Умидбек Султоновга топширилди. Муболаға эмас, мазкур эътироф нафақат унинг, балки жамоанинг барча футболчилари маҳоратига берилган юксак баҳо бўлди.




