UZ

Сўнгги янгиликлар

18:24"Пахтакор" футзалда ҳам мағлуб бўлди, 1-турдан кейинги жадвал  0 17:58Ҳакам "Динамо"га қарши ўйин якунида "Насаф" дарвозасига пенальти белгиламади. 22-турдаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  7 17:35Про лига. "Хоразм" ва "Қўқон-1912" ҳам муроса кўчасини танлашди  0 17:17Футзалда кам кузатиладиган ҳолат. "Металлург" - "Динамо" баҳсида бор йўғи иккита гол урилди  0 16:56"Бухоро" очко йўқотишда давом этади. Бакаев шогирдлари бу сафар аутсайдерни енга олишмади  6 15:58Футзал. "Оил Стар" - "Локомотив" баҳсида 7та гол урилди  0 14:36Футзал. "Насаф" ва "Сурхон" баҳсида жанговар дуранг  0 14:20Это'Онинг ўғли Ла Лига клуби сафида гол урди  1 13:59Насруллаев 2та, "Сурхон" ва ОКМК футболчилари учтадан ўйинга четлатилди. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  3 13:40"Навбаҳор"да ҳам 14 футболчининг шартномаси тугамоқда  13 13:16Роналду жамоаси Кубокдан чиқиб кетгач: "Ҳар бир чақирув — бу ўсиш учун имконият"  41 13:02Бензема "Олтин тўп" ҳақида: "Родри сизни "вау" дейишга мажбур қиладиган ҳеч нарса қилмайди"  49 12:39"Насаф"нинг бир йўла 14 футболчиси қишда клубдан кетиши мумкин  25 12:22Эшитдик-да! Бабаян қайтмоқдами?!  29 11:25Гол урган дарвозабон, легионер мураббий, ёш ҳужумчи ва "жокер" — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  0

Петр Сегрт: "Ливанга қарши тўқнашув Тожикистон футболи тарихидаги энг муҳим ўйин бўлади" Янгиликлар

Петр Сегрт: "Ливанга қарши тўқнашув Тожикистон футболи тарихидаги энг муҳим ўйин бўлади"

Осиё кубоги учинчи туридан ўрин олган Тожикистон ва Ливан терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан олдин қўшниларимиз бош мураббийи Петр Сегрт ва терма жамоа футболчиси Парвизжон Умарбоев матбуот анжуманида қатнашди.

Маълумот учун, Тожикистон терма жамоаси айни дамда А гуруҳида бир очко билан учинчи ўринда бормоқда. Ливанга қарши ўтказиладиган ўйиндаги эҳтимолий ғалаба Тожикистон терма жамоасига мамлакат тарихидаги илк Осиё кубогининг ўзида плей-офф йўлланмасини тақдим этиши мумкин. 


- Тожикистон термаси мураббийи ва футболчисининг ўйин ҳақидаги фикрлари қандай?

Петр Сегрт: - Эртанги ўйин иккала жамоа учун муҳим. Осиё кубогидан олдин ҳамма вазиятга реал қараётган эди. Ливанга қарши ўйин Тожикистон терма жамоаси учун финал бўлади. Гуруҳдаги учала рақиб ҳам кучли жамоа эди. Хитойга қарши яхши натижа қайд этдик, Қатар билан ўйинда бироз омад етишмади. Эртага ғалаба қозонсак, кейинги босқичга чиқамиз. Ливан ҳам айнан шу нарсани исташи аниқ.

Парвизжон Умарбоев: - Ўйинга тайёргарлик яхши кетмоқда. Қандай ўйин бизни кутиб турганини ҳамма билади. Яхши натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.

- Жаноб мураббий, ўйиннинг муҳимлиги ҳақида гапирдингиз. Менимча, бу ўйин Тожикистон футболи тарихидаги энг муҳим ўйинлардан бири ҳисобланади. Бу нарса шогирдларингизни осонроқ руҳлантиришингиз учун ёрдам берадими ёки жамоага бироз босим юклайдими?

-  Ҳар биримиз ҳаёт давомида босимга тушамиз. Осиё кубоги каби мусобақада қатнашиш биз учун шараф. Бизда ҳеч қандай ҳаяжон йўқ. Кейинги босқичга чиқмоқчимиз. Эртага биз учун финал ўйини бўлади. Биз бу ўйинга тайёрмиз. Ҳар бир лаҳзадан баҳра олишимиз керак. Рақибда балки тажриба кўпроқдир, аммо эртага иккала жамоа ҳам 11 нафар футболчи билан ўйнайди. Ливанга қарши тўқнашув Тожикистон футболи тарихидаги энг муҳим ўйин бўлади. Сиз 100% ҳақсиз.

- Ливанга қарши ўйин учун бошланғич таркибни қандай танлайсиз? Чунки таркибдаги бир неча футболчиларда жароҳат ва огоҳлантиришлар бор...

- Вазиятимиз оғир. Асосий таркибдаги уч ўйинчимиз эртага майдонга тушмайди. Лекин биз ечим топа оламиз. Мусобақадан олдин энг зўр ҳужумчимиз Манучеҳр Жалиловни йўқотдик. Мана, бунга мослаша олдик. Қизил карточка олган ўйинчимиз ҳам бироз тажрибасизлик қилди. Вазиятдан тўғри чиқиб кета олишимизга ишонаман.

- Парвизжон, ўтган ўйиндаги қизил карточка жамоага қандай таъсир қилди?

- Дастлаб, бизнинг мақсад мусобақанинг финал босқичига йўл олиш эди. Ҳозир эса гуруҳдан чиқишни мақсад қилганмиз. Қизил карточкага келсак, бу нарса бизга таъсир қилмаса керак. 

- Парвизжон, Тожикистон кейинги босқичга чиқишни уддаласа бу сизнинг фаолиятингизга қандай таъсир ўтказади? Чунки Осиё кубогини жуда кўп мутахассислар кузатиб боришмоқда...

- Биринчи навбатда биз ўйинга эътибор берамиз. Бу мусобақани кўпчилик кузатиши аниқ. Энг муҳими жамоамизнинг яхши натижа кўрсатиши. Албатта, Осиё кубоги каби катта турнирларда сўнг ҳар биримизга яхши таклифлар тушиши аниқ.

- Саволим мураббийга. Учинчи турда бор диққатингизни ўз учрашувингизга қаратасизми ёки гуруҳнинг иккинчи учрашуви ҳам эътиборда бўладими?

- Бизнинг вазиятимиз тушунарди. Ўз учрашувимизда ғалаба қозонишимиз керак. Ливанда ҳам имконият етарли. Тўғрисини айтаман, бизга дуранг ёки бошқа натижа ҳам қониқарли бўлиши мумкин. Бироқ, бу менинг фалсафаларимга тўғри келмайди. Ҳаммамиз ўзимизга эътибор беришимиз керак. Ўйин охирида албатта иккинчи учрашув ҳисобига қараймиз. Ўйин давомида фақат эса ғалаба учун ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика