

Каталон клубининг дарвозабони операция қилинадиган Бордо шаҳрига йўл олмоқда. Журналистлар футболчини Барселона аэропортида учратиб, унга клуб билан эҳтимолий можаро ҳақида савол беришди.
"Клуб билан муносабатларим яхши, ҳар доимгидек, ўзгаргани йўқ", – деди тер Стеген.
Дарвозабон ўзининг жисмоний аҳволи ҳақида ҳам гапирди.
"Агар операция қилиш керак бўлса, демак бирор муаммо бор, шундай эмасми?" – деб қайд этди дарвозабон.
Аввалроқ, Каталония клуби тер Стеген билан хайрлашишга тайёр эканликларини маълум қилганди. Унинг “Барселона“ билан тузган шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



