

Дортмундликлар ярим ҳимоячисининг жамоаси билан тузган шартномаси жорий мавсум сўнггида якунига етади.
“Марио тўп билан қандай муомала қилишни биладиган ва ўйинни бошқара оладиган футболчилар тоифасига киради. У Ла Лигага жуда тез мослашган бўларди.
Марио футбол ўйнашни давом эттирадими ёки йўқ, буни билмайман. Биз ўзаро суҳбатимизда ҳеч қачон футбол ҳақида гаплашамаймиз.
Мен учун бир ҳолат муҳим: у тўғри қарор қабул қилиб, ўзини бахтли ҳис қилсин. Гетценинг ўйин услуби кўплаб клубларга мос келади ва у ушбу жамоаларда ўз ўрнини топа олади”, дея таъкидлади тер Стеген.



