Тер Штеген Месси "Барселона"га қайтишини истайди

Omonjon To`xtamirzayev
13 сен 2023
"Барселона" кипери Марк-Андре Тер Штеген "Интер Майами" клуби ҳужумчиси Лионель Месси каталонияликлар сафига қайтишини истайди.

"Агарда Месси қайтса, бу биз учун жуда яхши янгилик бўларди. Ким билади дейсиз, балки вақти келиб у клубга барибир қайтар, балки бошқа ролда.

"Барселона" – унинг клуби ва Леонинг ҳаётида алоҳида ўрни бўлиб қолаверади. Бу ерда аксарият инсонлар ҳамон Месси билан алоқада бўлиб туради.

Лео билан дўст бўлган баъзи футболчилар эса ҳозир у билан Майамида бирга ўйнамоқда", - деди дарвозабон.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: mundodeportivo.com