Тер Штеген: "Клубнинг қарзлари мавзусини кийим алмаштириш хонасига олиб кирмаймиз"
07 май 2021 00:55
Янгиликлар
Тер Штеген: "Клубнинг қарзлари мавзусини кийим алмаштириш хонасига олиб кирмаймиз"
"Барселона" посбони Марк-Андре тер Штеген клубнинг молиявий қарзлари борасидаги саволга жавоб берди.
- "Барселона"нинг қарзи 1 млрд еврога яқин бўлмоқда. Бу шартнома учун музокараларда ўз таъсирини ўтказадими?
- Ҳа. Ҳақиқатдан ҳам қарз жуда катта. Биз бу мавзуни кийим алмаштириш хонасидан узоқ сақлаяпмиз. Вазифамиз - футбол ўйнаш. Бизга шунинг учун пул тўлашади. Шу боисдан мен офис бўлими ишчиси ёки бирор раҳбар эмаслигимдан хурсандман. Бундай вазифаларни мен ҳал қила олмайман.
Биз клуб ва мухлислар олдида қарздормиз. Клубнинг ҳозирги ҳолати музокараларда жуда катта таъсири бўлади. Аммо мухлисларсиз ўтаётган бир даврда клубдагилар ўтиш даври учун яхши қарорлар чиқармоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар