Тео Эрнандес қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди

Mirjalol Normatov
28 июл 2019
"Милан" ҳимоячиси Тео Эрнандес Халқаро Чемпионлар кубоги доирасида "Бавария"га қарши ўйинда жароҳатлангани борасида маълумот бергандик.

21 ёшли футболчи тўпиқ қисмидан олган жароҳати клубдагилар томонидан тасдиқланди. У 2 ҳафтада сафдан чиққани ҳам маълум қилинди.

Тео А Сериянинг дастлабки тур ўйинларини ўтказиб юборади.

Эрнандес ёзда 20 миллион евро эвазига "Реал"дан "Милан"га ўтганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia