

Бу ҳақда Франция футбол федерацияси расмий саҳифаси хабар бермоқда. 24 ёшли фулбекнинг мушакларида жароҳат аниқланган. Эрнандес шу сабабли терма қароргоҳини тарк этган. Унинг ўрнини "Астон Вилла" ҳимоячиси Люка Динь эгаллайди.
Франция термаси яқинлашиб келаётган ФИФА кунларида Австрия (22 сентябрь) ҳамда Дания (25 сентябрь) термалари билан ўйнайди.



